Якш-29 март, 2026
00:00:00
10°Самарқандда
Самарқанд Янгиликлари
10:05, 12 февраля 2026 г

Самарқандда пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанд шаҳридаги автомактаблардан бирининг ходими ва унинг ҳамкори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, автомактаб ўқувчисига ҳайдовчилик гувоҳномасини 2 ой ичида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун "мижози" ўқиши шарт эмаслиги, фақатгина фотосуратини тақдим қилиши кифоя эканлигини айтиб, бу "хизмат"и эвазига 25 млн. сўм талаб қилиб, келишилган пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди.